Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Онлайн дўконлардаги муаммоли харидларнинг қарийб 80 фоизи техник нуқсонли товарлар билан боғлиқ

Онлайн дўконлардаги муаммоли харидларнинг қарийб 80 фоизи техник нуқсонли товарлар билан боғлиқ

2024 йилда Рақобат қўмитасига электрон тижорат соҳасига оид 1 328 та мурожаат келиб тушиб, шулардан 81,9 фоизи (1 085 таси) ижобий ҳал этилган. 14,3 фоизи (190 таси) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 фоизи (17 таси) эса ваколатли органларга йўналтирилган. 33 та мурожаат айни пайтда кўриб чиқилмоқда.

Электрон тижорат соҳасида олиб борилган ўрганишлар натижасида, 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланган, 88,9 млн сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган ва 31,6 млн сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланган.

Қайд этилишича, бу борада шикоятларнинг асосий улуши маиший техника сотувидан (77,9 фоиз) келиб тушган бўлиб, бу нуқсонли товарлар билан боғлиқ.

Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:

  • Uzum Market – 39,6 фоиз;
  • Alif Shop – 9,9 фоиз;
  • Uzum Nasiya – 6,5 фоиз;

Шунингдек, ушбу рўйхатда ZoodMall (6,0 фоиз), Asaxiy uz (3,8 фоиз), IDEA (2,5 фоиз), Hopshop (2,1 фоиз) ва 100K uz (2,1 фоиз) каби маркетплейслар ҳам бор.

Қўмита, бундан ташқари мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича ҳам мазкур платформалар фаолиятини таҳлил қилган.

Унга кўра:

  • Openshop uz – 100 фоиз;
  • Hopshop – 92,9 фоиз;

Sello uz – 87,5 фоиз кабилар биринчи «учлик»дан жой олган бўлса, Uzum Market (60,2 фоиз), Uzum Nasiya (66,3 фоиз) ва Alif Shop (67,2 фоиз) каби электрон тижорат платформалари келиб тушган шикоятлар билан ишлаш ва муаммони ҳал этиш борасида сусткашликка йўл қўймоқда, деб топилган.

Мурожаатларнинг қаноатлантирилиши борасида энг паст кўрсаткичлар эса Sandiqshop (21,4 фоиз) ва Booknomy (28,6 фоиз) маркетплейсларига тегишли.

Рақобат қўмитасининг билдиришича, Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Киритилди: 12:33 29.01.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!