АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Украина расмийларига Америка расмийлари ўз қўшинларининг бир қисмини Европадан олиб чиқиб кетиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
"Хегсет Зеленский билан учрашувда уларга Трамп маъмурияти Америка кучларининг катта қисмини Европадан олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганида украиналикларни ҳайратда қолдирди," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Пентагон раҳбарининг сўзлари Украина расмийларини хавотирга солган.
Шу билан бирга, Америка департаментининг NBC телеканалига маълум қилишича, Хегсет ҳарбийларни Европа ҳудудидан олиб чиқиш ҳақида гапирмаган.