Рим папаси Френсисни ҳимоя қилаётган Швейцария гвардияси понтификнинг дафн маросимини машқ қилишни бошлади. Бу ҳақда Блиcк нашри хабар берди .
“Швейцария гвардияси ҳар қандай ҳодисага, жумладан, понтификнинг ўлимига ҳам тайёрланмоқда. Соқчиларга комендантлик соати жорий қилинган. Дафн маросимига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.
Бунгача Рим папаси Френсис қўш пневмонияга чалингани маълум бўлган эди. Ватиканнинг таъкидлашича, 88 ёшли Рим папасининг клиник ҳолати "мураккаб манзарани тақдим этишда давом этмоқда".