Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

“OnePlus 7T” энг яхши смартфонлар рейтингида пешқадам

“OnePlus 7T” энг яхши смартфонлар рейтингида пешқадам

“Business Insider” нашри нарх ва функционаллик боғланиши ҳисобга олинган ҳолда энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди.

1-ўринни Хитойнинг OnePlus 7T смартфони эгаллаган. Нашрнинг таъкидлашича, қурилма 2019 йилда унумдорлик бўйича Android-қурилмалар орасида энг яхшиси ҳисобланади ҳамда чиройли дизайн, аъло сифатдаги камера ва яхши автономлик билан ажралиб туради.

2-ўринни Apple’нинг iPhone 11 смартфони эгаллади. Ушбу смартфон аъло даражадаги 6,1-дюймли экран, кучли процессор ҳамда унумдор камерага эга.

3-ўринни OnePlus’нинг 7 Pro модели эгаллади. Ушбу гаджет унумдор процессор, яхши сифатдаги камера ҳамда бармоқ излари ва юзни танишнинг ўта тезкор датчикларига эга.

Рейтингнинг 4-ўрнидан Google’нинг Pixel 3a ва Pixel 3a XL смартфонлари жой олди. Ушбу гаджетлар яхши унумдорлик ҳамда автономликка эга ва OLED-дисплей билан жиҳозланган.

5-ўринни OnePlus 6T модели эгаллади. Ушбу қурилма Хитой компаниясининг бошқа қурилмалари каби аъло даражадаги автономлик, ўта тезкор қувватлаш қурилмасига эга.

Шунингдек, рейтингдан Samsung Galaxy S10e, iPhone XR, Samsung Galaxy Note 10 Plus, Samsung Galaxy S10 ва Galaxy S10 Plus, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max каби моделлар ўрин олган.

Киритилди: 18:50 29.09.2019. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!