"Барселона" вингери Ламин Ямал "Олтин тўп" тақдирлаш маросимида иккинчи ўринни қўлга киритганидан сўнг Instagram саҳифасига пост жойлади.
"Аллоҳнинг режаси мукаммал, юқорига чиқиш учун кўтарилиш керак. Иккинчи марта Копа соврини учун бахтлиман ва Дембелени мукофот ва ажойиб мавсум билан табриклайман", - деб ёзди 18 ёшли қанот вингери.