Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дембеле Ямалга жавоб қайтарди

Дембеле Ямалга жавоб қайтарди

"Барселона" вингери Ламин Ямал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Усмон Дембелени "Олтин тўп"ни қўлга киритгани билан табриклади. Француз бу пост остига ўз жавобини қолдирди.

«Раҳмат, Ламин! Копа кубоги ва эришилган барча муваффақиятлар билан табриклайман», - деб ёзади Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллаган эди. Шу билан бирга, "Барселона"нинг 18 ёшли вингери ўтган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида Копа кубогини қўлга киритди. Бу соврин кетма-кет иккинчи йил Ямалга насиб этди.

Киритилди: 22:32 24.09.2025. Ўқилди: 11956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!