Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Олтин тўп" соҳиби президентлик сайловларида ютқазди

"Олтин тўп" соҳиби президентлик сайловларида ютқазди

1995 йилги “Олтин тўп” соҳиби Жорж Веа Либерияда навбатдаги президентлик сайловларида мағлубиятга учради.

2018 йилги сайловларда ғалаба қозонган Веа иккинчи бор ушбу лавозимни олишга ҳаракат қилди, бироқ сайловда мухолифатдаги Бирлик партияси вакили Жозеф Боакаига ютқазди. У 50,89 фоиз, Веа эса 49,11 фоиз овоз олган.

Қайд этиш жоиз, Либериянинг янги президенти аввалгисидан 20 ёш катта – Боакаи ҳозир 78 ёшда, Веа эса 57 ёшда.

Киритилди: 15:44 19.11.2023. Ўқилди: 1705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!