Олтин АҚШ долларининг заифлашуви, шунингдек, жорий ҳафтада Федерал резерв тизими томонидан фоиз ставкаларининг сезиларли даражада пасайиши кутилаётгани туфайли ўсишда давом этмоқда ва янги рекордлар ўрнатмоқда.
Бундан ташқари, дам олиш кунлари АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трампга иккинчи марта суиқасд уюштирилганидан кейин хавфсиз актив сифатида олтинга талаб ортди, дея қайд этади Trading Economics.
«Геосиёсий хавф ва қарзлар билан тўлдирилган бўлинган дунё олтин нархини қўллаб-қувватлашда давом этади», деди Saxo Bank'нинг товар бозорлари стратегияси раҳбари Оле Хансен.
Goldman Sachs таҳлилчилари 2025 йил бошида АҚШда ставкалар пасайиши ва ривожланаётган бозор мамлакатлари марказий банкларининг олтинга бўлган талаби ортиши туфайли қимматбаҳо металнинг нархи бир унция учун 2700 долларгача кўтарилиши мумкинлиги ҳақидаги прогнозларини тасдиқлади.