Савдо маълумотларига кўра, Comex биржасида (Нью-Йорк товар биржасининг бўлими) 2025 йил декабрь ойидаги олтин фьючерсларининг нархи рекорд даражадаги янги кўрсаткичга етди ва бир троя унцияси учун 4170 доллардан ошди.
Бу ҳақда "ТАСС" агентлиги хабар бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 05:36 ҳолатига кўра, қимматбаҳо металнинг нархи бир троя унцияси учун 4150 долларни ташкил қилган (1,97 фоизга ўсган). Тошкент вақти билан соат 5:59 ҳолатига кўра, олтин нархи бир унция учун 4146,5 долларгача пасайди (1,88 фоизга ўсди).
Тошкент вақти билан 05:06 ҳолатига кўра, олтин нархи бир троя унцияси учун 4138,1 долларгача пасайди (1,68 фоизга ўсди).