Оқибатда автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.
Қайд этилишича, шу йилнинг 23 май куни 21:15 ларда Олот тумани “Жайхунобод“ МФЙда жойлашган “Сирож сервиз“ МЧЖга қарашли пропан газ қуйиш шохобчаси ҳудудида “КАМАЗ“ русумли автомобилига газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, оқибатда ёнғин келиб чиқган. Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб қилиниб, соат 21:19да етиб борган. Шунингдек, соат 21:40да батамом ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч қандай портлаш содир бўлмаган. Ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозирда аҳволи яхши бўлиб шифокорлар назоратида.
Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараённи бузилишидан деб тахмин қилинмоқда.