Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Олмалиқда эр хотинини тош билан уриб ўлдирди

Олмалиқда эр хотинини тош билан уриб ўлдирди

Тошкент вилоятида аёлини ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум қилинишиича, воқеа 2025 йил февраль ойида Олмалиқ шаҳрида юз берган. Оилавий келишмовчилик ва рашк заминида эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал фожиа билан тугаган. Аёл тош билан уриб ўлдирилган.

Суд жараёнида марҳуманинг икки фарзанди етим қолганлиги таъкидланди. Онасининг кўрсатмасига кўра, куёв томонидан асоссиз туҳмат ва босимлар ҳам бўлган.

Айбланувчи суд мажлисида онлайн тарзда қатнашиб, қилган жиноятини тан олди, пушаймонлигини билдириб, марҳумнинг яқинларидан кечирим сўради.

Суд уни Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ айбдор деб топди ва 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.

Киритилди: 22:55 27.08.2025. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!