Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Олмалиқ ва Термиз учун Хитойдан йўловчи автобуслар харид қилинади

Олмалиқ ва Термиз учун Хитойдан йўловчи автобуслар харид қилинади

19 феврал, чоршанба куни Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Умаров видеоалоқа орқали Хитойнинг «Zhongtong Bus Holdings Co., Ltd» компанияси, CIB банки ҳамда «Sinosure» суғурта ташкилоти мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Олмалиқ, Термиз ҳамда Тошкент шаҳрига замонавий автобусларни харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилган.

Хусусан, Олмалиқ шаҳрига «Olmaliq trans service» МЧЖ томонидан 83 дона, Термиз шаҳри учун «Термизтранспортхизмат» МЧЖ томонидан 100 дона замонавий автобусларни сотиб олиш орқали аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, республика бошқа вилоятларига замонавий автобусларни сотиб олишда кредит, лизинг шартларини енгиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Киритилди: 12:51 20.02.2025. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!