Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилмоқда

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга тушириш маросими бошланди.

Муборак Рамазон ҳайити ҳамда яшариш, янгиланиш байрами Наврўз айёми арафасида юртимизда саноат, энергетика, инфратузилма, сервис соҳаларида кўплаб йирик лойиҳалар ишга туширилмоқда. Ҳар бир ҳудудда янги уй-жой массивлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, туризм ва маданият масканлари бунёд этилмоқда.

“Бу ишлармизнинг барчаси бир мақсадга – иқтисодийимиз янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ва албатта халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган.

Бугун ишга тушаётган 3-мис бойитиш фабрикаси ҳам ана шу кенг кўламли ишларимиз ва бунёдкор халқимиз фидокорона меҳнати намунаси, десак аниқ ҳақиқатни айтган бўламиз”, – деди Президентимиз.

Қиймати 2 миллиард 700 миллион долларлик ушбу лойиҳа шунчаки корхона эмас, балки мамлакатимиз саноат қудратини янада мустаҳкамлайдиган, табиий бойликларимизни чуқур қайта ишлашга хизмат қиладиган замонавий индустриал мажмуа экани таъкидланди.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!