Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Олий суд раиси ўринбосари Бухорода сайёр қабул ўтказди

A A A
Олий суд раиси ўринбосари Бухорода сайёр қабул ўтказди

Бухоро вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2021 йил 17 март куни Бухоро шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда жами 196 нафар фуқаро қабул қилинди. 

Қабул қилинган фуқароларнинг 66 таси жиноят ишлари бўйича, 103 таси фуқаролик ишлар бўйича, 19 таси маъмурий ишлар буйича, 8 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 137 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 59 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 196 та мурожаатлардан 77 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 60 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди. 

59 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

60 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 4 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайхати томонидан 1 нафар шахс оқланди;

- 7 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўрилиб, унинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий иш юритишдан тугатилди;

- 1 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.

Шунингдек, 38 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди;

- фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 14 нафар вояга етмаган фарзанди бор 9 та оила яраштирилди. 

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 21 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Киритилди: 10:20 18.03.2021. Ўқилди: 1753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!