Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Олий маълумоти йўқ ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари масофадан ўқиши мумкин

Олий маълумоти йўқ ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари масофадан ўқиши мумкин
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида: 🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади; 🔹 Университет томонидан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассислик (йўналиш)лар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилган ҳолда белгиланади; 🔹 Университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши учун юриспруденция соҳасида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш: ➖ бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида “Юриспруденция (“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” ва “Қўриқлаш фаолияти”)” йўналишлари, масофавий таълим шаклида эса “Юриспруденция (“Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”)” йўналиши бўйича; ➖ ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун магистратурада ўқитиш “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича амалга оширилади. Қарорга кўра, Университет бакалавриат таълим йўналишида: Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун мутахассисларни тайёрлаш кундузги таълим шаклида давлат гранти асосида; ➖ масофавий таълим шаклида Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг олий маълумотга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун давлат гранти асосида, олий маълумотга эга бўлган ҳамда Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун тўлов-контракт асосида; ➖ кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университетнинг дуал таълим тизимида ҳар бир курсант ва тингловчига ўқишни бошлашидан уни тамомлангунча бир нафардан тажрибали амалиётчи-мутахассисни ментор-тьютор сифатида бириктириш тартиби жорий этилади. Ҳар йили олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари курсантлари ўртасида “Ҳуқуқшунослик” фан олимпиадаси ташкил этилади ҳамда ғолиб бўлганларга халқаро олимпиадаларда иштирок этиш имконияти берилади. Университет таълим жараёнининг сифат кўрсаткичлари ва келгусидаги стратегияси битирувчиларнинг 5 йил давомидаги касбий ўсиши ҳамда хизмат самарадорлиги мониторинги натижаси орқали белгиланади. Университет томонидан бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда грантлар ҳисобидан ҳар йили профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар ва магистрларнинг камида 30 нафарини ҳамкор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва тажриба алмашиш учун юбориш амалиёти жорий этилади.
Киритилди: 15:15 04.09.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!