Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.
Бунда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.
Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020-йил 16-сентябр куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.
Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.