Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Стэнфорд университети ва "Arc Institute" тадқиқотчилари бактерияларни зарарлайдиган вируслар (бактериофаглар) геномини ишлаб чиқиш учун сунъий интеллект моделидан фойдаланди. Юз минглаб вариантлар орасидан 16 та янги вирус яшовчан бўлиб чиқди.
Ишлаб чиқувчилар ушбу вируслар инсонни зарарлаш хусусиятига эга эмаслигини ва антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши курашишда қўлланилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бироқ экспертлар бу технология янада хавфли патогенларни яратишга йўл очиши ва янги биологик хавфсизлик механизмларини талаб қилишидан огоҳлантирмоқда.