2026 йил ёзи Европада экстремал иссиқлик оқибатида энг кўп инсон ҳалок бўлган давр сифатида XXI аср тарихига кирган бўлиши мумкин.
Politico нашри Nature Health илмий журналида эълон қилинган иккита тадқиқот натижаларига таяниб, ёз давомида қитъада жазирама сабаб 50 мингдан ортиқ одам вафот этганини хабар қилди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ўлим ҳолатларининг тахминан учдан икки қисми иқлим ўзгариши билан боғлиқ.
Тадқиқотчилар 2026 йил ёзидаги иссиқликнинг инсон саломатлигига таъсирини баҳолаб, сўнгги мавсумни Европада XXI аср давомида жазирама туфайли энг кўп ўлим кузатилган ёз деб ҳисобламоқда.
Илмий изланишлар қитъанинг турли ҳудудларида жойлашган қарийб 850 та шаҳарни қамраб олган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, келтирилган рақамлар якуний бўлмаслиги мумкин. Чунки ҳисоб-китобларда асосан шаҳарлар қамраб олинган бўлиб, қишлоқ ҳудудларидаги ўлим ҳолатлари ҳам қўшилса, қурбонларнинг умумий сони янада юқори бўлиши эҳтимолдан холи эмас.