Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўтган йили Оксфорд университетига ташрифи чоғида Ўзбекшунослик дастурининг очилишида иштирок этган эди.
Энди дастурнинг навбатдаги босқичи Ўзбекистонда давом этади. Бугун Оксфорддан келган талабалар иштирокида бир ойлик ёзги мактабга старт берилди.
Талабалар ўзбек тилини ўрганиш билан бирга, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафар қилиб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқиндан танишади.
Энг муҳими, бу ташаббус орқали Ўзбекистонни дунёга бевосита танитишнинг яна бир академик кўприги шаклланмоқда.