АҚШ Қуролли кучлари 31 августга ўтар кечаси Эроннинг Иорданиядаги Америка объектларига қаратилган бир ҳужумини қайтариш учун Patriot зенит-ракета мажмуасига мўлжалланган 80 дан ортиқ ракетани ишлатган.
Бу ҳақда Military Watch Magazine журнали АҚШ ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Манба маълумотига кўра, сарфланган ракеталар АҚШ ихтиёридаги ушбу турдаги умумий ракета захирасининг 10 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Материалда таъкидланишича, Patriot тизими учун мўлжалланган битта ракета нархи ушбу ҳужумда Эрон томонидан қўлланган баллистик ракеталар қийматидан тўрт-беш баробар қиммат.
"Ушбу операция АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизими олдидаги тобора кучайиб бораётган муаммони кўрсатиб берди. Чунки ҳужум қилувчи томон мудофаадагиларни тақчил ва қимматбаҳо тутувчи ракеталардан фойдаланишга мажбур қилиб, мутаносиб бўлмаган даражада катта зарар етказиши мумкин", — дейилади нашр материалида.