2025/26 йилги мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига даъвогар футболчилар рўйхати 8 сентябр куни эълон қилинади. Бу ҳақда France Football томонидан ташкил этиладиган нуфузли мукофот ташкилотчилари маълум қилди.
Дунёнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу «Олтин тўп» тарихидаги 70-маросим бўлади.
Амалдаги «Олтин тўп» соҳиби «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобланади. У 2025 йилда ушбу нуфузли совринни қўлга киритган.
Совринни энг кўп марта қўлга киритиш бўйича рекорд аргентиналик Лионель Мессига тегишли. У фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган.
«Олтин тўп» мукофоти 1956 йилдан буён топшириб келинади. Унинг тарихдаги биринчи соҳиби англиялик ҳужумчи Стэнли Мэттьюз бўлган.