Бугун 1 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади

Путин Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

Табрик телеграммаси матни Кремль расмий сайтида эълон қилинди.

Россия раҳбари ўз мурожаатида Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидан ишонч билан бораётгани, шунингдек, жаҳон майдонида юксак нуфузга эга эканини таъкидлади.

Путин Москва ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик характерига эга эканини ҳам қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида барча асосий йўналишларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, халқаро масалаларда ҳам самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

«Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатлари йўлида, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида шериклик алоқаларининг бутун мажмуасини янада ривожлантиришни таъминлаймиз», — деди Россия раҳбари.

Киритилди: Бугун 12:06. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!