Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Океанларда 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

Океанларда 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

Лондондаги Қиролича Мария университети олимлари огоҳлантирмоқда. Дунё океанида ҳозир 170 триллионга яқин пластмасса бўлаклари мавжуд. Улар нафақат сувда, балки ҳавода, дарёларда ва ҳатто инсон танасида ҳам топилмоқда.

Олимларнинг айтишича, ҳатто агар инсоният бугун пластик ишлаб чиқаришни тўхтатса ҳам, океанлардаги чиқиндиларни йўқотиш учун 100 йилдан ортиқ вақт керак бўлади.

Пластикнинг микрозаррачалари одамда қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак фаолияти бузилишига олиб келиши мумкин.
“Эртага ишлаб чиқаришни тўхтатсак ҳам, невараларимиз океанларни бизнинг изларимиздан тозалашга мажбур бўлади”, — деди профессор Кейт Спенсер.

Киритилди: Бугун 16:32. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!