Ҳиндистоннинг Дхамнод шаҳридаги техник носозлик туфайли адвокат ва хусусий мактаб эгаси Винод Донгл бир неча дақиқага миллиардерга айланди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.
"Менинг тақдирим бир кечада ўзгарди. Бу дунёдаги барча лотереяларни ютгандек бўлди", - деди Донгл жилмайиб.
Ҳаммаси Винод Донгл янги аккаунт очганида бошланди. Ҳисобда 28,1 миллиард рупий (3,5 млн доллар) борлигини билиб, ҳайратда қолди. Ҳисобда Harsil Agro Limited компаниясининг 1312 та акциялари ҳар бир акция учун 21,4 миллион рупийдан (258 минг доллар) юқори нархда акс эттирилган.
Бироқ бир неча дақиқалар ичида хато тузатилди, нархлар нормал ҳолатга қайтди ва унинг "миллиардер мақоми" ҳавога кўтарилди. Адвокатнинг ўзи воқеага фалсафий нуқтаи назардан ёндашиб, уни "рақамли сеҳрнинг ноёб лаҳзаси" деб атади.