Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчилардан бири, ҳозирда Қозоғистоннинг "Тобол" клуби шарафини ҳимоя қилаётган қанот ҳужумчиси Шаҳбоз Умаров ФИФАга ариза киритди.
"Дядя Ваня" телеграм-каналининг хабарига кўра, 26 ёшли ўзбекистонлик футболчи "Ордабаси"да қолиб кетган 58 минг АҚШ доллари пули юзасидан ФИФАга арз қилган.
Чимкент клуби вазиятни ҳал қилиш учун музокаралар бошлаган.
Умаров 2023 йилдан 2025 йилгача "Ордабаси"га тегишли бўлган. У 2022да БАТЕдан сотиб олиш шарти билан Қозоғистон клубига ўтган. Клуб сафида у 77 та ўйинда 7 та гол урган ва 7 та голли узатма берган.