Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Хитой билан яхши муносабатда бўлиш учун Тайванни "чопадими"?

АҚШ Хитой билан яхши муносабатда бўлиш учун Тайванни "чопадими"?

Қўшма Штатлар Хитой билан савдо битими эвазига Тайванни қўллаб-қувватлашдан воз кечиш ниятида эмас.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

"Тайвандан воз кечиш эвазига Хитой билан қулай савдо шартларига эга бўламиз деб ўйламайман. АҚШ Тайванни қўллаб-қувватлашдан воз кечиб, Хитой билан савдо муносабатларини яхшилаш ниятида эмас", деди у.

Куала-Лумпурда Хитой ва АҚШ делегациялари ўртасидаги савдо музокаралари бошлангани аввалроқ хабар қилинганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 30 октябрь куни Жанубий Кореяда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиб, икки томонлама алоқалар, шунингдек, Россия-Украина уруши ва Тайванга оид масалаларни муҳокама қилади.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!