Япониянинг Окаяма префектурасида ўтказилган "яланғоч фестивал" вақтида камида олти киши жароҳатланди.
Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, камида уч киши ҳушсиз ҳолатда шифохонага ётқизилган.
Полиция маълумотларига кўра, тирбандлик тадбир бўлиб ўтаётган ибодатхонанинг бош залида юзага келган. Ўша пайтда оломон ичига махсус "муқаддас таёқчалар" ташланган бўлиб, анъанага кўра, иштирокчилар йил давомида омад ҳамроҳ бўлиши учун уларни қўлга киритишлари керак бўлган.