Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп “ўзга сайёраликлар”га оид файлларни очиқлашни буюрди

Трамп “ўзга сайёраликлар”га оид файлларни очиқлашни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп федерал идораларга ўзга сайёраликлар ва номаълум учар жисмларга оид ҳужжатларни ошкор этишни топширди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Трамп жамоатчилик қизиқиши юқори эканини айтиб, Пентагонга маълумотларни эълон қилишни буюрган. Собиқ президент Барак Обама эса аввалроқ подкастда ўзга сайёраликларни кўрмаганини, “Area 51”да ҳам улар сақланмаслигини айтган.

Пентагоннинг сўнгги ҳисоботларида эса ўзга сайёраликлар технологиясига оид ҳеч қандай далил топилмагани қайд этилган.

Киритилди: Бугун 17:13. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!