АҚШ Эронга шу ҳафтанинг ўзида ҳужум қилиши мумкин — Politico.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг қайси объектларига ҳужум қилиш ёки нималарни нишонга олишга қарор қилгани йўқ, аммо режалар ҳафтанинг охирида амалга оширилиши мумкин. Ҳаракатлар асосан Теҳроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларига қаратилади. Бу ҳақда Politico нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Трамп ўз даврининг энг катта ва энг қиммат ҳарбий тайёргарликларидан бирини амалга оширмоқда. У Эронни нишонга олиш учун юзлаб авиаташувчи кемалар, қирувчи ва разведка самолётларини юборган. Бу Яқин Шарқ минтақасидаги энг катта Америка ҳарбий кучлари тўпланиши бўлиб, 2003 йилдаги Ироқ урушидан бери бундай миқёсдаги куч ишлатилмаган.