Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Озарбойжон Ғазо учун пул ажратмаслигини билдирди

Озарбойжон Ғазо учун пул ажратмаслигини билдирди

Боку “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи йиғилишида эълон қилинган Ғазо сектори учун 7 миллиард долларлик молиявий ёрдам пакетида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

"Озарбойжон “Тинчлик кенгаши”га аъзо сифатида унинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг баёнотига қарамай, Бокунинг “Ғазо учун 7 миллиард долларлик молиявий лойиҳа”да иштирок этиши кўзда тутилмаган", — деди озарбойжонлик расмий.

Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон келажакда “Тинчлик кенгаши” орқали Ғазодаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этишни кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доналд Трамп Ўзбекистон Қозоғистон, Озарбoйжон, БАА, Марокаш, Баҳрайн, Қатар, Саудия Арабистони ва Кувайт Ғазо секторини қайта тиклаш учун ёрдам пакетига 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратганини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!