Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина урушида ҳалок бўлган 186 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди

Украина урушида ҳалок бўлган 186 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди

Украина урушида ҳалок бўлган 186 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди, уларнинг учдан бир қисми кўнгиллилардир.

Бу ҳақда “BBC Рус хизмати” ва “Медиазона” нашри журналистлари очиқ манбалар асосида ўтказилган суриштирув натижасига кўра маълум қилди.

Aниқланган исмлар сони сўнгги бир ой ичида 20 мингтага ошган. Бироқ бу рекорд даражадаги ўсиш фронтдаги ҳозирги вазият билан эмас, балки аввал тўпланган маълумотларни қайта текшириш ва таққослаш ишлари билан боғлиқ.

Тадқиқот доирасида эълон қилинаётган таъзияномалар ўрганилиб, бедарак йўқолганлар ҳақидаги барча хабарлар йиғиб борилмоқда. Сўнгги бир ой давомида бир неча йил мобайнида тўпланган маълумотлар давлат очиқ маълумотлар базалари мерос ишлари реестри рўйхатлари билан солиштирилди. Ушбу реестр шахснинг вафот этганини билвосита тасдиқловчи манба ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида кўнгиллилар улуши ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда улар барча тасдиқланган йўқотишларнинг 33 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек, аниқланган кўнгиллиларнинг ярмидан кўпи сўнгги бир ярим йил ичида ҳалок бўлган.

Журналистларнинг маълум қилишича, Россия томонининг ҳақиқий йўқотишлари очиқ манбалар орқали аниқланаётган рақамлардан анча юқори. АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) баҳосига кўра, Россия 2022 йил февралидан буён жами 1,2 миллионгача одамни йўқотган, шундан 325 минг нафари ҳалок бўлган.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!