Президент томонидан имзоланган қонун билан «Аҳоли бандлиги тўгрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, эндиликда оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритилади.
Қонунда иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслиги, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилиши назарда тутилган.
Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари белгиланмоқда.