Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

Уч ёшли ўғли бор 25 ёшли ота Вассам Хадар Reuters ахборот агентлигига айтишича, у Рафаҳ яқинидаги АҚШ ҳомийлигида ва Исроил томонидан маъқулланган Ғазо гуманитар жамғармаси ташкил этган янги ёрдам тарқатиш пунктига бир неча бор ташриф буюрган.

Рафаҳдан туриб, у сешанбадан бери ҳар куни янги тарқатиш марказига борганини, аммо фақат биринчи куни озиқ-овқат олишга эришганини айтди: 3 кг ун, консерваланган сардина, макарон, печенье, мураббо ва туз.

"Мени очлик мажбур қилди, бир неча ҳафта давомида бизда ун йўқ эди, чодирда ҳеч вақо йўқ эди," деди у.

"Ўғлим ҳар куни уйғониб, бирор егулик сўрайди, мен эса унга ҳеч нарса беролмайман."

Ходар отаси ва акаси билан марказга етиб келганида, қарийб уч ойлик қамалдан сўнг ёрдамга муҳтож бўлган минглаб одамлар аллақачон у ерда эди.

Унинг айтишича, тартибсизликлар оқибатида жойдаги дарвозалар ва сим тўсиқлар оломон томонидан босиб-янчилди, пластик қувурлар ва тўсиқ материаллари эса олиб кетилди.

"Одамлар оч эди ва улар марказдаги ҳамма нарсани олиб кетишди," деди у.

Сешанба кунги тартибсизликларда камида уч фаластинлик ҳалок бўлди, яна кўплаб одамлар тан жароҳати олди.

Фаластинликлар паноҳ излаб қочаётганда ўқ овозлари эшитилди. Исроил кучлари оломон назорати чораси сифатида ҳавога ўт очганини таъкидламоқда, аммо ерда ётган фаластинликларнинг жароҳатлари оломонга қарата ўқ узилганидан далолат бермоқда.

Киритилди: 21:48 29.05.2025. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!