Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Одам терисини ҳуснбузардан ҳимоя қилиш усули ишлаб чиқилди

Одам терисини ҳуснбузардан ҳимоя қилиш усули ишлаб чиқилди

Европалик тадқиқотчилар одам терисини соч фолликулаларининг яллиғланиши билан боғлиқ бўлган ҳуснбузар ва бошқа тери тошмалар пайдо бўлишидан ҳимоя қилувчи микробларнинг янги штаммини ҳосил қилишди.

Бу ҳақда Барселонадаги Помпеу Фабра номидаги Испания университети матбуот хизмати хабар берди.

Терапия Cutibacterium acnes туридаги бактерияларга асосланган. Ушбу микроблар одам фолликулаларида мавжуд бўлиб, улар тери ҳужайраларининг ёғи билан озиқланади.

Европа молекуляр биологлари бу микробларни ҳуснбузар ва тошмалар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берадиган воситага айлантириш мумкинлигини аниқлашди. Бунинг учун Cutibacterium acnes геномини шундай модификация қилиш керакки, бу микроблар NGAL оқсилини ишлаб чиқаради, бу эса ёғ безларининг фаоллигини пасайтиради. Натижада, соч фолликулалари ичидаги бошқа микробларнинг кўпайиши сезиларли даражада секинлашади, бу яллиғланишнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Олимлар ушбу микробларнинг ишини лаборатория сичқонларида ҳам, одам териси ва унинг ҳужайраларида ҳам муваффақиятли синовдан ўтказишди. Барча ҳолатларда микроблар терига муваффақиятли илдиз отиб, ёғ безларининг фаолиятини камайтирадиган NGAL оқсилини ишлаб чиқарди. Яқин келажакда тадқиқотчилар уни кўнгиллиларга синаб кўрмоқчи ҳамда дерматит ва сурункали тери касалликларини даволай оладиган мазкур микробнинг янги штаммини ишлаб чиқмоқчи, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 20:31 18.02.2024. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!