Европа давлат прокуратураси Пирей портида 2435 та юк ташиш контейнери мусодара қилингани ҳақида хабар берди.
Politico нашри хабар беришича, бу операция мусодара қилинган контейнерлар сони бўйича Европа Иттифоқи тарихидаги энг йирик операция бўлди.
"Европа прокуратураси Пирей портида 2435 та юк ташиш контейнерини мусодара қилди", — деб ёзади нашр.
Контейнерларда асосан электр велосипедлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва пойабзаллар бўлган.
Европа давлат прокуратураси ушбу товарларнинг Европа Иттифоқи ҳудудида ноқонуний айланишини ташкил қилишда гумон қилинган олти нафар шахсга қарши айблов эълон қилди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, иттифоқ мамлакатлари бюджети божхона тўловлари ва ҚҚСдан 800 миллион долларга яқин йўқотиши мумкин.