Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

DW: Владивосток яқинидаги ҳарбий объектда портлашлар содир бўлди, Украина разведкаси Россия ҳарбийлари йўқ қилинганини билдирди

DW: Владивосток яқинидаги ҳарбий объектда портлашлар содир бўлди, Украина разведкаси Россия ҳарбийлари йўқ қилинганини билдирди

Нашрнинг ёзишича, 16 сентябр куни эрталаб Владивосток яқинидаги Шитовая бухтаси ҳудудидаги ҳарбий объектда бир неча портлашлар юз берди. Хариталарда бу объект “омбор” деб коврсатилган, аммо Тelegram'даги “ВЧК-ОГПУ” канали ишончли манбаларга таяниб, бу Россия Қуролли кучларининг 40159-рақамли ҳарбий қисми бўлиши мумкинлигини билдирди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашлардан сўнг дарҳол махфий объектга куч тузилмалари ва фавқулодда хизматлар йиғила бошлаган, осмонга Ми-8 вертолёти кўтарилган.

Приморе ўлкаси расмийлари “портлашлар” газ ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ эканини маълум қилган, деб хабар беради Тҳе Мосcоw Тимес нашри.

Украина разведкаси (ГУР) манбаси “Укринформ” ва “РБК-Украина” ахборот агентликларига Шитовая ҳудудида махсус операция ўтказилганини, натижада бир неча россиялик ҳарбийлар йўқ қилинганини билдирган. Қайд этилишича, мазкур ҳарбий қисмдагилар Украина аҳолиси ва украиналик асирларга нисбатан “жуда шафқацизлиги” билан ажралиб турган.

Оммавий ахборот воситаларига ковра, ҳужум қилинган ҳарбий қисм аскарлари Киев, Угледар, Мариупол, шунингдек Курск ва Покровск йўналишларида жангларда иштирок этган.

Киритилди: 18:22 16.09.2025. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!