Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилнинг уруши фақат Ғазога эмас, бутун араб дунёсига қарши қаратилган – Қатар амири

Исроилнинг уруши фақат Ғазога эмас, бутун араб дунёсига қарши қаратилган – Қатар амири

Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бу баёнотни Исроилнинг Доҳадаги ҲАМАС делегацияси аъзоларига қарши содир этган ҳужумидан сўнг чақирилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг фавқулодда қўшма саммитида билдирди.

"Доҳада содир этилган бу ҳужум нафақат мамлакатимизга, балки бутун минтақанинг хавфсизлигига йўналтирилган. Исроилнинг бу ҳужуми ҳарбий жиноят бўлиб, у араб дунёсига қарши йўналтирилган. Биз суверенитетимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча чораларни кўрамиз", — деди Қатар раҳбари.

Амир, шунингдек, Исроилнинг Ғазога қилинган зарбалари “геносидга айланганини” айтди ва Тел-Авивни тинчлик музокараларини бузишда айблади.

"Агар Исроил ҲАМАС сиёсий раҳбариятини йўқ қилмоқчи бўлса, нима учун улар билан музокара олиб боради? Исроил музокараларни бузмоқчи. Ким барқарор ва тизимли равишда музокара олиб бораётган тарафни нишонга олса, у музокараларни бузишга хизмат қилади", — деди Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний.

Киритилди: 20:15 16.09.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!