Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Марям Тиллаева нега онаси Лола Тиллаева билан алоқани бутунлай узган?

Марям Тиллаева нега онаси Лола Тиллаева билан алоқани бутунлай узган?

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Instagram саҳифасида обуначилардан келган турли саволларга жавоб қайтарди. У онаси Лола Тиллаева билан муносабатлари тўғрисидаги саволга жавобини ҳам эълон қилган. Бу ҳақда kun.uz ёзмоқда.

— Онангиз билан умуман гаплашмайсизми?

— Йўқ, у билан мулоқот қилмаяпман. У яқин қариндошларим орасида мен мулоқотни бутунлай узган ягона инсон.

Мен унинг ўзини тутишини жуда ғалати деб ҳисоблайман: у доимо бошқаларга ўзини яхши кўрсатишга, баъзида жабрдийда аёл бўлиб кўринишга интилади. Бироқ Ўзбекистонга келган бўлса-да, онасининг уйига ҳатто қадам ҳам босмаган ва ўзини жуда ғалати тутган.

Бу ҳолат менга бир пайтлар оғриқли таъсир қиларди, лекин ҳозир бунга кўникканман ва шунчаки онам шунақалиги фактини қабул қилганман. Укам ва синглимга эса ачинаман.

— Онангиз билан зиддият сабаби нимада ва бу қанча вақтдан бери давом этмоқда?

— Биз беш йилдан бери гаплашмаётганимизга қарамай, менинг ички сезгим жуда кучли ва ҳеч қандай алоқа қилмасам-да, қандайдир тарзда унинг ҳаётида нималар юз бераётганини билиб тураман.

Вақт ўтиши билан ўзаро муносабатлардаги муаммолар кўпайиб борди. Мен қачон ярашишимиз мумкинлигини билмайман, чунки уни борган сари танимай қоляпман... Эшитганларимга кўра, у ўзидан қочадиган ва омма эътиборини қозониш учун кўп нарсага қўл урадиган одамдек кўринмоқда. Оиламиз тарихи мураккаб, баъзи воқеаларни эса бувим ва бошқа қариндошларимга ҳурмат юзасидан ошкор эта олмайман.

Шу билан бирга, онамнинг менга қарши носоғлом рақобат қилишга уринишини ҳис қиламан. Бу сўзларим, албатта, мантиққа тўғри келмайди: ахир мен қандай қилиб унга рақобатчи бўлишим мумкин? У мени дунёга келтирган бўлса, мен 50 фоиз онам, 50 фоиз отамман.

— Сизга ҳавас қилмайман. Бундай оилани ҳеч кимга раво кўрмайман!

— Тўғри айтасиз, худди шундай фикрни менинг дўстларим ҳам билдирган. Ҳатто уларга бор воқеани тўлиқ айтиб бермаган бўлсам ҳам, дўстларим менга ҳавас қилишмайди. Нима бўлганда ҳам, юқори мансаб ва пул кабилар асаб, кўз ёшлар ва оилавий можароларга арзимайди.

Мен ўзим учун қарор қилганман: бундан кейин ҳаётимдан фақат завқланиб яшайман, ўзим истаган ишни қиламан. Очиғи, ким нима деса ҳам менга фарқи йўқ. Мен яқинларимнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар эмасман ва аниқки Тереза она эмасман, ҳаммани қутқариш ёки яраштириш вазифам эмас. Мен шунчаки ўз ҳаётимни яшайман ва ўз оиламни қураман.

Киритилди: Бугун 14:16. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!