Англия Премьер-лига доирасида “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтган “Манчестер Сити” — “Манчестер Юнайтед” дербисида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Ўзбекистонлик футболчи ҳақида "The Athletic" нашрида мақола эълон қилди.
"Январда Кайл Уокер "Сити"ни тарк этганидан буён бу позицияда ким тўп сурмасин, иккиланиш ҳукмрон эди.
Шу боис, тўп юқоридан келаётганида бутун “Этиҳад”нинг нафаси ичига тушиб кетгандек бўлди. “Юнайтед” футболчиси Патрик Доргу аввал тўпга етиб, кўкрагида қабул қилганида, “Сити”нинг барча ўйинчилари секин ҳаракатланаётгандек туюлди, фақат Абдуқодир Ҳусановдан ташқари.
У 20 ярд масофани юқори тезликда босиб ўтиб, Доргуну ортдан йиқитди. Бу энг равшан қоид бузилиши бўлса-да, Гвардиола захирага қараб бош чайқади.
Аммо бу Ҳусановнинг ўйиндаги ягона хатоси эди. “Сити” дербини 3:0 ҳисобида ишончли тарзда ютди. Нега ҳамма эътибор шу ҳолатга қаратилди? Чунки у ҳолат Ҳусановнинг ўнг қанотда ўзгача ҳаракат қилди. Ўзбек ҳимоячиси майдонда “ортиқча нозиклик” қилмайди. Унинг футболи оддий принципга асосланади: тўпни кўрса — олиб қўйиш учун курашади. У баъзан шошма-шошарлик билан ҳаракат қилади, аммо унинг қатъият ва садоқат билан ҳимоя қилиши “Сити”нинг муаммоли қанотига барқарорлик бахш этди.
У кўп бор подкатга кирди, аммо агрессиясини назорат қилди ва зарбаларини вақтида тўғри қўллади. У майдондаги барча футболчилар ичида энг кўп ҳимоявий ҳаракатни амалга оширди: 1 та тўп тортиб олиш, 4 та йўқотилган тўпни эгаллаб олиш ва 7 та бош билан қайтариш.
“Сити”нинг заиф жойи — қарши ҳужумда ҳаракат қилиши ва юқори чизиқда тезкорликнинг етишмаслигида эди. Ҳусанов эса айнан шу муаммога “қаттиқ куч” билан ечим бўлиши мумкин.
Гвардиола ўйиндан кейин шундай деди:
“Биз келаси 11 ойда ҳар уч кунда ўйнаймиз. Шунинг учун Ҳусанов ҳамма баҳсда ўйнай олмайди. Лекин у ёш, жуда тезкор ва тўпни йўқотмайди. Баъзан унинг энергияси нотўғри қарорларга олиб келади, аммо вақт ўтиши билан у ривожланади. У ўнг қанотни ёпди, яхши ҳимоя қилди ва диққатини йўқотмади”.
Ёзда “Сити” бу позицияни трансфер орқали тўлдириши кутилган эди, аммо тўғри номзод топилмади. Тино Ливраменто асосий вариант сифатида кўрилди, аммо “Ньюкасл” уни сотишни рад этди. Натижада Нунес ва Льюис бу ролда синаб кўрилди, аммо ҳеч бири ишончли ўйин кўрсата олмади.
Ҳусановнинг асосий кучи — чизиқда ҳимоя қилиш. У жуда тезкор ва дуэлларда фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. Замонавий Премьер-лигада — кучли жисмоний тайёргарлик ва кўп ўтишлар муҳим бўлган шароитда — у “Сити” учун мукаммал ҳимоячига айланиши мумкин.
У ҳозирча “инверсия” қиладиган ёки доимий ҳужумга қўшиладиган ҳимоячи эмас, лекин жамоага хавфсизлик бахш этади.
21 ёшли футболчи жуда тез ўсди: 2022 йил бошида у ҳали “Бунёдкор” ёшлар таркибида эди. Март ойида Белорусиянинг “Энергетик-БГУ” клубида профессионал дебют қилди. Францияда “Ланс” сафида 31 та ўйин ўтказгандан кейин эса Премьер-лигага келиб қолди.
“Челси”га қарши дебюти қийин ўтди — 3-дақиқада хатога йўл қўйиб, голга сабабчи бўлди, яна бир дақиқадан сўнг огоҳлантирилди. Аммо у тезда ўзига келиб, бир неча бор самарали бирга-бир ҳимоясини кўрсатди ва нега “Реал” ҳамда “Ньюкасл” уни олишга қизиққанини исботлади.
Ҳусанов баъзан “майдонда хаос яратиш истаги” билан ўйнаётгандек туюлади. Лекин унинг жисмоний қудрати билан у ҳатто 30:70 вазиятни ҳам 70:30 фойдасига айлантира олади.
Хозирча у мухлислар кўз ўнгида “қаттиқ тўқнашувлар” орқали олқишларга ўрганган. Аммо вақт ўтиши билан у бундан ҳам пухта ва барқарор ҳимоячига айланади. Ҳозир эса Ҳусановнинг хавфли, аммо ишончли ҳимояси — “Сити”нинг муаммоли позицияси учун энг ишончли ечим бўлиб турибди.