Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг 2026/27 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган «Кувайт СК» — «Насаф» учрашуви олдидан ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Кувайт футбол ассоциациясида ўтказилган йиғилишда мусобақа расмийлари ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари иштирок этди.
Унда эртанги баҳсга оид ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, жамоаларнинг учрашувда қандай либосларда ҳаракатланиши белгилаб олинди. Келишувга кўра, «Кувайт СК» эртага оқ либосда майдонга тушса, «Насаф» қизил либосда ҳаракат қилади.