Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ОЧЛ 2. “Андижон” мусобақанинг 5-турида ҳам дуранг ўйнади

ОЧЛ 2. “Андижон” мусобақанинг 5-турида ҳам дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 5-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Арқадағ” жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Андижондаги “Бобур арена”да ўтган баҳсда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа вақти-вақти билан рақиб жарима майдончаси қаршисида хавфли ҳужум уюштирди. Бироқ биринчи бўлимда дарвозалар ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг бир оз устунлигида бошланди. Бу устунлик 63-дақиқага келиб, ҳисобда ҳам акс этди. Абдвоҳид Ғуломовнинг узатмасидан кейин “Андижон”нинг нигериялик ҳужумчиси Исмоил Акинаде ҳисобни 1:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа, жамоа мусобақадаги илк голини киритди. Аммо орадан 5 дақиқа ўтиб, Туркманистон клуби ҳисобни тенглаштирди. Дидар Дурдиев томонидан киритилган гол эвазига таблодаги натижа 1:1 кўринишига келди.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида кечди. Бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. Шу тариқа, “Андижон” Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг 5-турида ҳам дуранг ўйнади.

“Андижон” айни пайтда онлайн турнир жадвалида 5 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. “Арқадағ” эса 4 очко билан охирги ўринни банд этган. Гуруҳ етакчиси Қатарнинг “Ал-Аҳли” клуби (7 очко) бўлса, “Ал-Ҳалдия” 6 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2, 5-тур
26 ноябрь, чоршанба
“Андижон” — “Арқадағ” 1:1
Голлар: 1:0 — Акинаде (63), 1:1 — Дурдиев (68)

Киритилди: 21:33 26.11.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!