Германия Ҳиндистон билан Украина Қуролли кучларига (УҚК) бир неча юз минг артиллерия снарядларини етказиб бериш бўйича яширин музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда “Спиегел” нашри ўз манбаларига таяниб маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
Ҳиндистон расмийлари Россия билан муносабатларни бузмоқчи эмаслиги сабабли музокаралар махфий ўтаётгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари манфаатларига мос келадиган бундай келишувлар араб давлатлари билан ҳам бўлиши мумкин: “Уларнинг баъзиларида ракеталарнинг катта захираси ҳам бор”.
Германия Мудофаа вазирлигининг Украинага ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш бўйича тезкор гуруҳи раҳбари генерал Кристиан Фрейдинг Германия ҳукумати 2024-йилда Украина учун қурол сотиб олиш учун 7 миллиард евро ажратишини таъкидлади.