Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ОАВ: Британия Эронни миллий хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик хатарлардан бири деб атади

ОАВ: Британия Эронни миллий хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик хатарлардан бири деб атади

Британия ҳукумати учун Эрон — мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган энг катта хавфлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетаси хабар берди. Нашр маълумотни Британия парламентининг Разведка ва хавфсизлик қўмитаси қўлига тушган махфий ҳисоботга таяниб эълон қилган.

Маълум қилинишича, ҳисобот икки йил мобайнида тайёрланган бўлиб, 100 саҳифадан иборат. Унда Эрон разведка хизматлари Британиядаги мухолифатчиларни жисмонан йўқ қилишга уриниб келаётгани ҳақида хулосалар берилган.

Ҳисобот муаллифлари маълумотларни Британия махсус хизматларида ишловчи Эронлик мутахассислар билан суҳбатлар, шунингдек, махфий ҳужжатлар таҳлили асосида тузган. Унда, шунингдек, Эронлик хакерларнинг Британия компанияларига етказаётган зарари ҳам қайд этилган.

The Daily Telegraph маълумотига кўра, ушбу ҳисоботни тайёрлашга Британиянинг янги Бош вазири Кей Стармер шахсан рухсат берган. Аммо ҳужжат оммага қачон эълон қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: 08:03 07.07.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!