Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ОАВ: АҚШ разведкаси Путиннинг Украинадаги ҳарбий мақсадлари ўзгармаганини кўрсатмоқда

ОАВ: АҚШ разведкаси Путиннинг Украинадаги ҳарбий мақсадлари ўзгармаганини кўрсатмоқда

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин бутун Украинани эгаллаб олиш ва собиқ Совет ҳудудларида таъсирини тиклаш ниятидан воз кечмаган. Бу ҳақда олти манба Reuters агентлигига маълум қилди.

Маълумотлар АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг музокарачилари билдирган — Путин урушни тугатишни истаяпти, деган баёнотларга зид келади. Манбаларга кўра, сўнгги разведка хулосалари сентябрь охирига тўғри келади.

АҚШ хулосалари 2022 йилда уруш бошланганидан бери ўзгармаган ва Европа давлатлари ҳамда разведка хизматларининг Путин бутун Украина ва НАТОга яқин ҳудудларни кўзлаётгани ҳақидаги баҳоларига мос келади.

Шу билан бирга, Оқ уй расмийлари тинчлик музокараларида илгарилаш борлигини айтишмоқда. Давлат котиби Марко Рубио “сезиларли ютуқлар” қайд этилганини, аммо олдинда ҳали узоқ йўл борлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:48. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!