Душанба оқшомида Манхэттен марказидаги офис биносида юз берган отишмада олти киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Нью-Йорк полицияси вакилига таяниб, NBC News хабар берди.
Ҳалок бўлганлар орасида Нью-Йорк полицияси ходими ҳам бор. Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларнинг айтишича, отишмани содир этган шахс ўз жонига қасд қилган.
Жиноятнинг аниқ мотиви номаълумлигича қолмоқда. Терговчилар ҳужумчининг шахсига қараб турли версияларни кўриб чиқмоқда.