АҚШ ҳукумати университетни ўқув муассасаси ҳудудида антисемитизмга қарши етарли чоралар кўрмаганликда айблаганди. Шу сабабли, АҚШнинг энг нуфузли университетларидан бири 400 миллион долларлик давлат молиявий кўмагидан маҳрум бўлиши мумкин эди.
Колумбия университети бунинг олдини олиш учун хавфсизлик хизмати ходимларини кўпайтириш, ниқоб тақишни тақиқлаш, Яқин Шарқ ва Африка тадқиқотлари бўлимларига назоратчи лавозимини жорий этиш ва бошқа чораларни амалга оширмоқчи.
2023 йил кузида Колумбия университетида Исроил армиясининг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари фонида норозилик намойишлари авж олган эди. Университетнинг яҳудий талабалари антисемитизмга қарши хавотирларини ва ўз хавфсизликлари борасидаги ташвишларини ошкора равишда билдирганларида, ҳужумларга учраган эди.