Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нью-Йорк шаҳри мэри 2021 йилги сайлов кампанияси учун хорижий мамлакатлардан маблағ олганликда гумонланмоқда

A A A
 Нью-Йорк шаҳри мэри 2021 йилги сайлов кампанияси учун хорижий мамлакатлардан маблағ олганликда гумонланмоқда

Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс 2021 йилги сайлов кампанияси учун хорижий мамлакатлардан маблағ олганликда гумонланмоқда.

2023 йил ноябр ойида мэр алоҳида федерал текширув доирасида телефонларини топширганди. Ушбу текширув унинг 2021 йилги сайлов кампанияси Туркия фуқаролари ва давлат амалдорларидан ноқонуний хайр-эҳсонлар олган-олмаганлигини аниқлашга қаратилган.

Ҳозирда прокурорлар яна бешта давлат — Исроил, Хитой, Қатар, Жанубий Корея ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликка оид қўшимча маълумотларни қидирмоқда.

Ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этаётган мэр Адамс Бронксдаги жамоатчилик билан учрашувда унинг маъмурияти бор эътиборини шаҳарга хизмат кўрсатишга қаратганини билдирди.

Киритилди: 20:47 26.09.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!