Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Деҳли Москвага мурожжаат қилди

Нью-Деҳли Москвага мурожжаат қилди

Ню-Деҳли Россия қуролли кучларида ёрдамчи ишларга жойлашган Ҳиндистон фуқароларини муддатидан олдин бўшатиш талаби билан Москвага мурожаат қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг The Hinduсо интернет нашри 23 феврал, жума куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотига таяниб хабар берди.

Аввалроқ, 20 феврал куни худди шу нашр Файсал Хон исмли воситачи томонидан Россия армиясида ёрдамчи ишлар учун ёлланган камида уч ҳиндистонлик Украинада Россия учун жанг қилишга мажбур бўлганини ёзган эди.

Газета жабрланганларнинг биридан иқтибос келтирди, аммо у ўз исмини айтишдан бош тортди: «Биз бу ерга 2023 йилнинг ноябр ойида келган эдик, армия хавфсизлиги бўйича ёрдамчилар сифатида иш ҳақида шартнома имзолашга мажбур бўлдик. Жанг майдонига юбормасликлари ва 1,95 миллион лакҳ рупий (Ҳиндистонда «лакҳ» сўзи кўпинча 100 000 рупийни билдиради) маош, ойига 50 000 рупий қўшимча мукофот ваъда қилинди. Икки ойлик 50 000 рупий бонусдан ташқари, мен ҳеч қандай пул олмадим».

The Hindu нашрининг ёзишича, сўнгги бир йил ичида 100 га яқин ҳиндистонлик Россия қуролли кучларида ишлаш учун ёлланган. «2023 йил ноябр ойидан бери Россия ва Украина чегарасидаги Мариупол, Харкив, Донецк, Ростов-Дон шаҳарларида 18 га яқин ҳиндистонлик қолиб кетди, баъзи маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлди», — деб ёзади нашр ўз манбасидан иқтибос келтирган ҳолда.

Киритилди: 19:28 24.02.2024. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!