Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

NYT: АҚШда Исроилга танқид яшил карта олишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин

NYT: АҚШда Исроилга танқид яшил карта олишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин

“The New York Times” нашрининг хабар беришича, Исроилга нисбатан танқидий фикрлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи — яшил карта олиш жараёнида салбий омил сифатида баҳоланиши мумкин.

Мақолада қайд этилишича, АҚШ Иммиграция хизмати Исроилга қарши сиёсий позицияни яшил карта бериш қарорларида ҳисобга олиши эҳтимол қилинади. Бу, хусусан, Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда иштирок этиш ёки Исроил байроғини ҳақорат қилиш каби ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

Нашр шунингдек, “Америкага қарши қарашлар”ни қўллаб-қувватлаган шахсларга нисбатан ҳам яшил карта беришда чекловлар қўлланилиши мумкинлигини қайд этган.

Киритилди: 23:26 25.04.2026. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!