Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нурсултон Рўзибоев яна эски вазнида жанг қилади

Нурсултон Рўзибоев яна эски вазнида жанг қилади

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Сиэтл шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев АҚШ вакили Эрик Макконикога қарши октагонга кўтарилади.

Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилади. Нурсултон сўнгги жангларини яримўрта вазн тоифасида ўтказиб келаётган эди.

Ҳамюртимиз бу вазиятга қуйидагича муносабат билдирди:

"Ҳозир ўрта вазнимдаман. Агар менежерларим яримўрта вазнга таклиф қилишса, яна қайтаман. Агар беш-олти ойларда вазним ошиб кетса, яримоғир вазн тоифасида ҳам ўзимни синаб кўрмоқчиман", деди Рўзибоев Full Send MMA нашри билан суҳбатда.

Киритилди: 22:09 22.02.2025. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!